HozirGo Kuryer: махфийлик сиёсати
Yangilangan: 2026-11-01 · Qoralama: matn yuridik tekshiruvdan oʻtmagan
Ушбу сиёсат HozirGo Kuryer иловаси курьерларнинг шахсга доир маълумотларини қандай, нима учун ва қанча муддат қайта ишлашини тушунтиради.
1. Оператор
- «OMONOV PRIME» хусусий корхонаси (HozirGo), СТИР 312846941, манзил: Ўзбекистон Республикаси, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри, Наврўз МФЙ, Некус кўчаси, 17-а-уй, email: omonovprime.dev@gmail.com.
- Шахсга доир маълумотлар учун масъул шахс: Омонов Уктам Учқун ўғли (раҳбар), omonovprime.dev@gmail.com.
2. Қандай маълумотлар
- Исм, телефон рақами, транспорт тури.
- Захира email (ихтиёрий): сиз Профилъда қўшиб, код билан тасдиқлайсиз; SMS келмаганда кириш ва паролни тиклаш кодлари шунга юборилади.
- Ҳужжатлар: паспорт ёки ID-карта, ЖШШИР, ўзини ўзи банд қилганлик маълумотномаси, селфи; автомобил ва мотоцикл учун ҳайдовчилик гувоҳномаси ва техпаспорт.
- Жойлашув (GPS) — фақат смена очиқ пайтда.
- Буюртмалар, босқичлар вақти, баҳолар, мижоз шикоятлари.
- Нақд буюртмалар, баланс, тўлдиришлар ва ҳақ ҳисоб-китоби.
- Қурилма маълумотлари: пуш-билдиришнома токени, илова версияси, IP манзил.
3. Мақсадлар
- Шахсни ва ҳужжатларни текшириш, шартномани бажариш.
- Буюртма таклиф қилиш (энг яқин курьер), етказиш ҳолатини мижозга ва ресторанга кўрсатиш.
- Нақд пул ва ҳақ ҳисоб-китоби, солиқ ва бухгалтерия ҳисоби.
- Хизмат сифати, шикоятларни кўриб чиқиш, хавфсизлик.
4. Селфи ва ҳужжат суратлари (биометрик маълумот)
- Селфи ва ҳужжат суратлари фақат шахсингизни тасдиқлаш учун ишлатилади; Платформа ходими уларни солиштиради.
- Селфини юклаш орқали сиз уни шу мақсадда қайта ишлашга алоҳида ёзма (электрон) розилик билдирасиз.
- Файллар очиқ ҳаволага қўйилмайди ва фақат Ўзбекистон ҳудудидаги серверда сақланади.
5. Кимга берилади
- Мижозга — исмингиз, телефонингиз ва харитадаги жойлашувингиз, фақат сиз етказаётган буюртма давомида. Иловада рўйхатдан ўтиб, сиз бунга розилик билдирасиз.
- Ресторанга — исмингиз ва буюртма ҳолати.
- SMS хизмати (Eskiz) — телефон рақами ва кодлар; пуш хизмати (Google Firebase) — қурилма токени.
- Банк ва тўлов тизимлари — ҳақни ўтказиш учун.
- Солиқ ва бошқа давлат органлари — фақат қонунда белгиланган ҳолларда.
6. Автоматик қарорлар
Таклиф қайси курьерга бориши, паст баҳо туфайли навбат охирига қўйилиш ва ҳужжат муддати тугаганда буюртма олиш тўхтатилиши дастур орқали ҳал қилинади (Курьер шартномаси, 4-бўлим). Сиз бундай қарорга эътироз билдиришингиз мумкин; жавоб 10 кун ичида берилади.
7. Сақлаш муддати
- GPS тарихи — 30 кун, кейин автоматик ўчирилади.
- Ҳужжатлар ва селфи — шартнома амал қилгунча ва тугаганидан кейин 3 йил.
- Буюртма, нақд ва ҳақ ҳисоб-китоби — бухгалтерия ва солиқ ҳисоби учун қонунда белгиланган муддат.
8. Ҳуқуқларингиз
- Маълумотларингиз ва уларни қайта ишлаш ҳақида маълумот олиш, нотўғри маълумотни тузатиш (3 кун ичида), қайта ишлашни тўхтатиш ёки ўчиришни талаб қилиш.
- Розиликни қайтариб олиш: иловада «Ҳисобни ўчириш». Балансда қарз бўлса, аввал тўланади.
- Мурожаат: иловадаги «Ёрдам» ёки omonovprime.dev@gmail.com; рад этилса, сабаби 10 кун ичида ёзилади.
9. Ўзгаришлар
Сиёсат ўзгарса, янги матн иловада эълон қилинади ва кейинги киришда қабул қилинади.
10. Тиллар
Ҳужжат ўзбек (лотин ва кирилл ёзувида), рус ва инглиз тилларида эълон қилинади. Матнлар ўртасида фарқ бўлса, ўзбек тилидаги (лотин) матн устун туради.