Махфийлик сиёсати
Yangilangan: 2026-11-27 · Qoralama: matn yuridik tekshiruvdan oʻtmagan
Ушбу сиёсат HozirGo иловаси шахсга доир маълумотларингизни қандай, нима учун ва қанча муддат қайта ишлашини тушунтиради. Маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ қайта ишланади.
1. Оператор
- «OMONOV PRIME» хусусий корхонаси (HozirGo), СТИР 312846941, манзил: Ўзбекистон Республикаси, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри, Наврўз МФЙ, Некус кўчаси, 17-а-уй, email: omonovprime.dev@gmail.com, телефон: +998 87 965 15 00.
- Шахсга доир маълумотлар учун масъул шахс: Омонов Уктам Учқун ўғли (раҳбар), omonovprime.dev@gmail.com.
2. Қандай маълумотлар
- Телефон рақами — кириш ва буюртма бўйича алоқа учун.
- Захира email (ихтиёрий): сиз Профилъда қўшиб, код билан тасдиқлайсиз; SMS келмаганда кириш коди шунга юборилади. Эмаил қўшилса, олиб ташланса ёки email коди билан кирилса, сизга хабар юборилади.
- Исм ва (киритсангиз) туғилган кун.
- Етказиш манзиллари, харитадаги нуқта, подъезд, қават, хонадон, изоҳлар.
- Буюртмалар: таркиби, суммаси, тўлов усули, ҳолатлари, баҳолар ва мурожаатлар.
- Бонус ҳисоби ва ундаги операциялар.
- Қурилма маълумотлари: пуш-билдиришнома токени, илова тили ва версияси, телефон модели ва Андроид версияси, IP манзил ва кириш вақти (хавфсизлик учун: Созламалар → «Фаол қурилмалар»да аккаунтингизга кирилган телефонлар кўринади).
- Жойлашув фақат харитада «Менинг жойлашувим» тугмасини босганингизда, манзил танлаш учун бир марта олинади.
- Карта маълумотлари Платформага келмайди: уларни фақат тўлов тизими (Click, Payme, Multicard (Раҳмат)) қайта ишлайди.
3. Мақсадлар ва асослар
- Буюртмани қабул қилиш, тайёрлаш, етказиш ва тўловни қабул қилиш — шартномани бажариш учун.
- Фискал чек бериш ва бухгалтерия ҳисоби — қонун талаби.
- Буюртма ҳолати ҳақида хабар бериш.
- Фирибгарлик ва суиистеъмолнинг олдини олиш, хавфсизлик.
- Акциялар ҳақида пуш — фақат Созламаларда «Акциялар» ёқилган бўлса (олдиндан розилик). Сукут бўйича ўчиқ ва исталган вақтда ўчирилади.
- Иловага кириб, сиз ушбу сиёсатга розилик билдирасиз. Розилик вақти ва сиёсат таҳрири Платформада сақланади.
4. Кимга берилади
- Буюртма берилган Сотувчи (ресторан ёки дўкон) — фақат шу буюртмани тайёрлаш учун керакли маълумотлар.
- Буюртмани етказаётган курьер — исмингиз, телефонингиз ва манзилингиз, фақат шу буюртма давомида.
- SMS хизмати (Eskiz) — телефон рақами ва бир марталик код.
- Эмаил хизмати — захира email, бир марталик код ва кириш ҳақидаги хабар.
- Тўлов тизимлари (Click, Payme, Multicard (Раҳмат)) — сиз улар орқали тўлаганингизда.
- Фискал маълумотлар оператори — чек маълумотлари, қонунга мувофиқ.
- Пуш-билдиришномалар хизмати (Google Firebase) — қурилма токени ва билдиришнома матни.
- Харита ва манзил хизматлари (OpenStreetMap, Yandex) — харита кўрсатиш ва манзилни аниқлаш учун сўровлар.
- Давлат органлари — фақат қонунда белгиланган ҳолларда.
Маълумотлар сотилмайди ва учинчи шахсларга реклама учун берилмайди.
5. Сақлаш жойи ва чегарадан ташқарига узатиш
- Маълумотлар базаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги серверда сақланади.
- Google Firebase ва харита хизматлари хорижий серверлардан фойдаланиши мумкин: уларга фақат 4-бўлимда кўрсатилган маълумотлар узатилади. Иловадан фойдаланиб, сиз бундай узатишга розилик билдирасиз.
6. Сақлаш муддати
- Аккаунт маълумотлари — аккаунт ўчирилгунча.
- Буюртма ва тўлов маълумотлари — бухгалтерия ва солиқ ҳисоби учун қонунда белгиланган муддат (фискал маълумотлар камида 5 йил). Аккаунт ўчирилгач, улар шахсингизсиз қолади.
- Бир марталик кодлар ва кириш токенлари — амал қилиш муддати тугагунча, фақат хеш кўринишида.
- Мурожаатлар ва баҳолар — 12 ой.
7. Ҳимоя
Илова фақат Платформа сервери билан шифрланган уланиш орқали гаплашади. Кодлар ва токенлар хеш кўринишида сақланади. Ходимлар маълумотларга фақат иш вазифаси доирасида киради, ҳар бир муҳим ҳаракат журналга ёзилади.
8. Ҳуқуқларингиз
- Маълумотларингиз, уларни қайта ишлаш мақсади, усули, олувчилари ва сақлаш муддати ҳақида маълумот олиш. Сақланаётган маълумотларни Созламалар → «Маълумотларим»да кўриш мумкин.
- Нотўғри маълумотни тузатиш (3 кун ичида тузатилади), қайта ишлашни тўхтатиш ёки ўчиришни талаб қилиш.
- Розиликни қайтариб олиш: аккаунтни ўчириш ёки акция ва реклама хабарларини ўчириш орқали (Созламалар → «Реклама розилиги»).
- Мурожаат: иловадаги «Ёрдам» ёки omonovprime.dev@gmail.com. Жавоб қонунда белгиланган муддатда берилади; рад этилса, сабаби 10 кун ичида ёзилади.
9. Аккаунтни ўчириш
Созламалар → «Аккаунтни ўчириш» ёки hozir-go.uz/delete-account. Исм, телефон, захира email, туғилган кун, манзиллар ва қурилма токенлари ўчирилади. Фаол буюртма бўлса, ўчириш у якунлангандан кейин мумкин.
10. Ўзгаришлар
Сиёсат ўзгарса, янги матн иловада эълон қилинади ва сиздан алоҳида розилик сўралади.
11. Тиллар
Ҳужжат ўзбек (лотин ва кирилл ёзувида), рус ва инглиз тилларида эълон қилинади. Матнлар ўртасида фарқ бўлса, ўзбек тилидаги (лотин) матн устун туради.